(Тошкент, 30 Март, 2004 йил) – «Узбекистон хукумати давлат назорати доираси ташкарида булган диний амалларга риоя килаётган минглаб тинч мусулмон диндорларни хибсга олиб кийнокларга солган» дейилади Хьюман Райтс Ватч ходимлари томонидан ёзилган хисоботда.

«Халк душманлари: Узбекистонда диндорларнинг таъкиб килиниши» деб номланган 319 бетли хисоботда хукуматнинг таъкиб харакатлари оркали тахминан 7000 мусулмон диндорлар хибсга олиниб, камокхоналарда кийнокка солинганлари батафсил ёритилади. Хукумат давлат назорати остида булмаган масжидларда, мадрасаларда диний амалларга риоя килаётган ёки дин борасидаги каттиккул конунлар доирасидан ташкарида уз эътикодини ифоладалашга уринган мустакил мусулмонларни нишонга олади.

«Узбекистон хукумати тинч мусулмон диндорларга карши шафкатсиз чоралар олиб бормокда»,- дейди Хьюман Райтс Ватч ташкилотининг Оврупа ва Марказий Осиё булимининг бошлиги Рэйчел Денбер хоним.- «Мустакил мусулмонларга карши бундай харакатнинг микёси ва бешавкатлиги диндорларни таъкиб килиш харакати махсус ташкил килинаётганидан далолат беради».

Утган ойнинг узида 62 яшар аёл, Фотима Мукодирова, углининг хибсда ушлаб турилган пайти кийнокка солиниб улдирилгани тугрисида адолат излаб, углини улдирганларни коралаб чикканидан сунг, узи хам диний экстремизмда айбланиб камок жазосига хукм этилган. Унинг угли «диний эктремизм» айби билан камокка олиниб, 2002 йилнинг август ойида кайнок сувга солинганидан сунг вафот этган. Халкаро ташкилотлар Мукодированинг камокка олинишини каттик танкид килганидан сунг у озодлика чикарилди. Бирок милиция хануз рейдлар утказиб, хибсга олиш холларини тухтатмаган: январ ойидан бери 26 мустакил мусулмонлар камок жазосига хукм этилди.

14 март куни, 44 яшар мустакил мусулмон махбус Абдурахмон Нарзуллаев очлик эълон килганидан сунг шубхали холатда вафот этди.

Хьюман Райтс Ватч ходимлари Узбекистон буйлаб беш йил давомида 200га якин узбошимча хибсга олиш холлари курбонлари ва уларнинг якин кариндошлари, шунингдек, катор гувохлар, инсон хукуклари химоячилари, адвокатлар ва давлат мулозимлари билан олиб борган сухбатлардан ушбу хисобот учун фойдаланган. Бундан ташкари Хьюман Райтс Ватч ходимлари мустакил мусулмонларнинг унлаб махкама жараёнларида хозир булиб, милиция, прокуратура ва махкамалардан 800дан ортик мустакил мусулмонларга тегишли хужжатларни йигди. Шунингдек, тиббий далиллар, улим гувохномалари, курбонларнинг аризалари ва хукумат идораларидан олинган жавоб мактублари каби юзлаб кушимча хужжатларни куриб чикди.

Узбекистон хукумати мустакил мусулмонларни «экстремист» ёки «вахобий» деб тамгалайди. Хукумат «вахобий» ифодасини аслида Саудия Арабистонда кабул килинган вахобийлик окимига тегишли диндорларни назарда тутмай, балки «фундаменталист» деган маънода нотугриларча ишлатмокда. Хукумат уларни «давлатга карши амалиёт», «конституциявий тизимга тажовуз килиш» айблари билан камайди. Уларнинг махкама жараёнлари ута адолатсиз булиб, хакамлар томонидан йигирма йилгача булган камок жазосига хукм этилмокда. Хукумат «ута диндор» деб билган, жумладан, беш вакт номоз укиб, сокол куйган айрим шахсларни нишонга олади.

Хукуматнинг тинч мусулмон диндорларни хибсга олиш амаллари терроризмнинг олдини олиш учун зарур булган чоралар деган иддаолари ушбу хисоботда рад этилади. 1999 ва 2000 йилда Узбекистон Исломий Харакати номи билан танилган жанговор гурух минтакада куролли хужумлар олиб борди. Узбекистон хукумати Тошкент шахрида 1999 йилнинг феврал ойида содир этилган бомба портлашларида Узбекистон Исломий Харакатини айбдор деб топди. Бирок бу хисоботда мисол килиб келтирилган шахслар, давлат томонидан нишонга олиниб, камокда сакланаётган минглаб бошка диндорлар каби, бомба портлашида катнашишда ёки бошка зуравонлик ахдида айблангани йук, балки узларининг тинч диний эътикодлари туфайли камокка солинган.

«Узбекистон АКШ ва бошка кучли гарб давлатларнинг иттифокдоши саналади, бирок бу давлатнинг дунё микёсидаги терроризмга карши кураш шиори остида диндорларни таъкиб килишини оклаб булмайди,» дейди Рейчел Денбер.

Кийнокка солиш холлари Узбекистонда кенг таркалган, бунинг устига милиция ходимлари диний махбусларга ута купол муомалада булиб, уларни айбига икрор булишга ёки бошкалар тугрисида курсатма беришга мажбурлайдилар. Хьюман Райтс Ватч узининг хисоботида беш йил вакт ичида кийноклар туфайли вафот этган ун махбуснинг улим холларини ёритади. Хисоботда кийноклардан азоб чеккан катор махбусларнинг холлари ва кийнок турлари курсатилган. Калтаклаш, электрик шок, бугиш, кул-оёгидан боглаб осиб куйиш, жинсий зурлаш ва сигарета ёки ёнаётган газета билан куйдириш шулар жумласига киради.

Диний махбуслар ута абгор шароитда камок жазоларини утар экан, уларга нисбатан зуравонлик холлари давом этиб келмокда. Камокхона курикчилари уларни калтаклаб, жинсий зурлайдилар, намоз укигани ёки бошка диний амалларга риоя килганлари учун изоляторга камаб куядилар.

Сталин даврида кулланган жамоат олдида хурлаш амаллари каби, хукумат мулозимлари мустакил мусулмонларни ва уларнинг кариндош-уругларини «хоинлар» ёки «халк душманлари» деб коралаб, жамоат олдида тантанали равишда намойиш килади. Милиция ходимлари «экстремист» деб атаган шахсларнинг кариндошларини хибсга олиб, уларни кийнокларга солади, баъзан эса уларни гумон этилаётган шахс узини милицияга топширмагунча гаровга ушлаб туришади.

Давлат томонидан нишонга олинганларнинг ярмидан купи тинч саналмиш Хизб ут-Тахрир (Хуррият Партияси) исломий гурухининг аъзоларидир. Бир вактнинг узида хам диний хам сиёсий ташкилот хисобланмиш бу гурух Узбекистон ва бошка тарихан мусулмон давлатларда исломий давлат ёки Халифатни урнатишни таргиб килади.

Бир неча мамлакатлар, жумладан, Россия ва Германия Хизб ут-Тахрир гурухининг фаолиятини таъкиклаб куйган. Германия хукумати гурухнинг таъкикланишига ушбу гурухнинг яхудийларга карши шиорларини сабаб килиб келтиради. Узбекистон хукумати гурухнинг гояларини давлатга тахдид солувчи деб кузлаб, гурух аъзоларини, гурухнинг намоз укиш доираларида катнашиб, диний адабиётни таркатган ёки адабиётга эга булган шахсларни узок муддатли камок жазосига хукм этади.

Хьюман Райтс Ватч Узбекистоннинг АКШ хамда Оврупа Хамжамияти давлатлари каби иттифокдошларига мурожаат килиб, улардан хукуматнинг диний таъкиблаш амалларини коралаб, минглаб диндорларни камокда кийнокка солишини тухтатишини талаб килишини сурайди.

«Халкаро хамжамият четда туриб, бундай харакатнинг давом этиб келишига йул куйиб бериши ачинарлидир»,- дейди Рейчел Денбер.- «Агар Узбекистон иттифокдошлари бутун дунёга узларининг диний таъкиблашга каршиликларини билдирмокчи булсалар, улар Узбекистонга нисбатан зарур чоралар куриб, уз муносабатларини билдирмоклари лозим.»

Апрел ойида Буш маъмурияти Узбекистонга 50 миллион АКШ доллари микдоридаги харбий ёрдамини беришдан аввал Узбекистон инсон хукукларини химоялашда кузга ташланарли узгаришларга эришгани ёки йуклигини белгилаши кутилмокда. Мамлакат билан уз хамкорлиги даражасини белгилаши кутилаётган Оврупа Кайта Куриш ва Тарракиёт Банки хам хукуматнинг инсон хукукларига булган муносабатини якиндан текширажак. Айни пайтда Женева шахрида хозир булган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон Хукуклари буйича кумитаси хам Узбекистон хукуматининг мунтазам равишда халкаро конунларни писанд килмаганлиги учун унга нисбатан кандай чоралар куришга карор килиши кутилмокда. Хьюман Райтс Ватч халкаро хамжамият аъзоларининг барчасини Узбекистон хукуматининг инсон хукукларини поймол этаётганлиги тугрисида уз норозиликларини билдиришга даъват этади.

Куйидаги уч мисолда мустакил мусулмонларга карши курилган шафкатсиз чоралар ва уларнинг адолат излаш харакатларида тусикларга дуч келганлиги ёритилади:

Махкамов Маъруф 30 октябр куни «вахобийликда» айбланиб, хибсга олинган. Милиция ходимлари 25 яшар Махкамовни икки ой давомида Тошкент милиция булими ертула изоляторида саклаб, хар куни хушини йукотгунча калтаклаганлар. Милиция ходимлари Махкамовнинг акасини хибсга олиб, Маъруф узининг «экстремистлигига» икрор булмагунча куйиб юбормаслигини айтган. Улар Махкамовга унинг аёлини хибсга олиб, куз унгида жинсий зурламокчиликларини айтиб, унга тазйик утказган. У узига куйилган айбларга икрор булгач, 23 феврал куни яширин «эктремист» гурухга аъзо булган олти нотаниш шахслар каторида унинг махкама жараёни бошланди. Хакам Махкамовнинг икрор булган курсатмасини далил сифатида кабул килиб, унинг кийноклар тугрисидаги арзини ахамиятсиз колдириб, уни етти йил камок жазосига хукм этди. 1 март куни камокхонадан йуллаган мактубида Маъруф Махкамов инсон хукукларини химоялаш ташкилотларидан озодликка чикишга ёрдам бериб, бошдан кечирганларини дунёга ошкор килишни сурайди.

2000 йилнинг январ ойида хукук-тартибот идоралари ходимлари Собиров Гайратни «вахобийликда» айблаб хибсга олишди. Уни беш ой давомида ертула изоляторда саклаб туришди. Хибсга олингандан сунг, биринчи беш кун ичида, Миллий Хавфсизлик Хизмати (собик КГБ) ходимлари Собировни «сауна» номини олган сув босган хонада ушлаб туриб, унинг танасини ёниб турган сигареталар билан куйдиришди, сунгра жинсий зурлашди. Махкама жараёнида хакам Собировнинг кийнокка солинганлиги тугрисидаги арзини ахамиятсиз колдириб, уни ун турт йил камок жазосига хукм этди. Давлат айбловчиси ун олти бошка шахслар каторида унга «экстремист гурухига» аъзолик айбини куйди ва уларнинг узаро диний укув-дарсларида иштирок этганлигини «фундаменталистик» ва «экстремистик» гояларни таргиб килувчи адабиётни таркатаётган уюштирилган гурухга аъзолигидан далолат беради, деб таъкидлади. Хатто уларнинг шахар уртасида жойлашган стадионда хар замонда тупланиб, футбол уйнаганларини хам «исломий давлат куришга уринишлари» дея талкин килишди. Собиров ва колганлар хануз камокда.

Хукуматнинг «нотугри» диний йулга кирган, бирок бу йулдан кайтишга карор килганларни авф этамиз деган ваъдаларига ишониб, Хизб ут-Тахрир аъзоси Жувашев Нажмиддин 1999 йили узини МХХга топширди. У уша захотиёк хибсга олиниб, кийнокка солинди. Махаллий хокимиятга кийнокка солинганлиги тугрисида арз килганидан сунг, унга нисбатан зуравонлик янада ошди: МХХ ходимлари уни ялангоч ахволда, кулига кишан солиб ва дордан осиб куйиб, то «мени кийнокка солишмади» деган курсатмага кул куймагунча калтаклашди. Жувашев камок жазосига хукм этилиб, мудатидан олдин озодликка чикарилди, бирок милиция ходимлари томонидан 2000 йилнинг август ойида кайта хибсга олинди. Бу сафар уни яна кийнокка солиб, «диний экстремизда» айблаб, ун турт йил камок жасозига хукм этдилар.