2023 йилда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ёмонлашди: бунда блогер ва журналистларни таъқиб қилиш ва жиноий жавобгарликка тортиш сезиларли даражада ортиши, 2022 йилда Қорақалпоғистонда бўлган воқеалар ортидан содир этилган инсон ҳуқуқларининг бузиши билан боғлиқ одил судловнинг доимий етишмовчилиги ҳамда Президент Шавкат Мирзиёевга июлда бўлиб ўтган навбатдан ташқари сайловда қайта сайланиш имконини берган Ўзбекистон Конституциясига киритилган ўзгартишлар киритилиши кузатилди. Ваъда қилинган қонунчилик ислоҳоти эса яна пайсалга солинди.
Адлия вазирлиги мустақил инсон ҳуқуқлари гуруҳларини рўйхатга олишни рад этиб келди. Эркаклар орасидаги бир жинсли алоқалар ҳамон жиноят ҳисобланади ҳамда қийноққа солиш ва шавқатсиз муомала қилиш ҳануз жазосизлигича колмоқда. 2023 йил апрель ойида Ўзбекистон ҳукумати оиладаги зўравонлик учун жиноий жавобгарликни қонунчиликка киритиб, хотин-қизларни янада муҳофаза қилувчи қонун ҳужжатларига ўзгартишларни қабул қилди. Оиладаги зўравонлик кенг тарқалган ва ҳануз жиддий муаммолигича қолмоқда.
Президент сайлови
Ўзбекистонда март ойида Президент Шавкат Мирзиёевга яна қўшимча икки марта етти йиллик муддат учун номзодни қўйиш имкониятини берган янги конституция учун миллий референдум ўтказилди. 9 июлдаги навбатдан ташқари президент сайловидан кейин Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ)нинг сайловни кузатиш миссияси овоз беришда “ҳақиқий рақобат бўлмагани” ва “жараёнларда аҳамиятли тартибсизликлар” юз берганини қайд этди. Ҳукумат мустақил “Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик” партиясини рўйхатга олишни рад этиб, унинг етакчиси Хидирназар Оллақуловнинг иштирок этишига йўл қўймади.
Ҳисобдорлик ва одил судлов
4 августда Ўзбекистон суди Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларга алоқадор икки ички ишлар ходимларини қийноққа қўллаганликлари учун етти йилга ва яна бир ходимни ёлғон гувоҳлик бергани ва киши ҳаётини хавф остида қолдиргани учун уч йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм этди. Воқеалар ортидан юз берган 21 та ўлим ва кўплаб жиддий яраланган шахслар учун на бирон бир ҳуқуқ-тартибот органи ходими жавобгарликка тортилди, на инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларини текшириш учун тайинланган парламент комиссияси ўз ҳисоботини эълон қилди.
Қорақалпоғистондаги воқеалар билан боғлиқ икки алоҳида ўтказилган суд жараёнида Бухоро суди январь ва март ойларида 61 нафар судланувчиларни, жумладан адвокатлар ва журналистларни “қўзғалон” уюштириш ва бошқа айбларда айбдор деб топиб айримларини 16 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилди. 61 нафар судланувчидан 15 нафарига озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо берилди. Апелляция судида 35 нафар судланувчининг тайинланган жазо муддати қисқартирилди. Январ ойида олти йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм этилган судланувчи Полат Шамшетов ҳукм ўқилгандан кейин тўрт кун ўтиб тергов изоляторида тўсатдан вафот этди.
Май бошларида Ўзбекистон судларидан бири миллати қорақалпоқ бўлган, қувғинда яшаётган Aман Сагидуллаев ва Ниетбай Уразбаевни бир неча айблов, жумладан конституциявий тузумга тажовуз қилишга уриниш айблови билан сиртдан ҳукм чиқарди. Тегишли равишда, суд уларни 18 ва 12 йил муддатга озодикдан маҳрум этишга ҳукм қилди.
Қийноққа солиш ва шафқатсиз муомала
Қийноққа солиш ва шафқатсиз муомала жиддий муаммолигича қолмоқда. 21 март куни 12 нафар ички ишлар ҳодимлари 32 ёш шахсни Андижоннинг Шаҳрихон туманида жойлашган тергов изоляторидаўлгунча дўппослаб, қийноққа солганликлари учун 3 йилдан 4 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
16 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган қорақалпоқ блогери ва адвокат Даулетмурат Тажимуратов ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари уни ҳибсда дўппослагани, жумладан электр шокер қўллаганликлари, боши устида турганларини, шу туфайли у ҳушини йўқотганлигини таъкидлаган эди. Тегишли органлар унинг қийноқ тўғрисидаги даъвосини самарали текширишга муваффақ бўлмади. Тажимуратовнинг адвокати Сергей Майоров апрель ойи ўрталарида ва кейинроқ яна сентябрь ойи ўрталарида қамоқда Тажимуратовнинг ҳамон ҳуқуқлари поймол бўлаётганлиги ва чекловларга дуч келаётганлигини маълум қилди.
Ҳукумат 2021 йил май ойида ўзбошимчалик билан хисбга олиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ишчи гуруҳининг 2020 йил январида хоинлик айблови билан беш ярим йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган собиқ дипломат Қодир Юсуповни дарҳол озод қилишга чақириб эълон қилинган хулосасини писанд қилмасликда давом этмоқда.
Сўз эркинлиги
Сўз эркинлиги ва оммавий ахборот воситалари соҳасида вазият тобора ёмонлашмоқда. Март ойида 40 нафарга яқин журналист ва блогерлар цензура, босим ўтказилиши ва қўрқитиш тўғрисида хавотир билдириб Президент Мирзиёевга очиқ мурожаат эълон қилди. Улар босимни тилга олишар экан, кўплаб блогер ва мустақил журналистлар 2023 йилда фаолиятини тўхтатишларини эълон қилди. Туҳмат ва ҳақорат қилиш, жумладан президентни ҳақорат қилиш жиноий ҳуқуқбузарлик бўлиб қолмоқда. Октябрда Самарқанд вилоят суди 19-яшар йигитга нисбатан президентни онлайн ҳақорат қилганликда айблаб икки ярим йилгақамоқ жазоси тайинлади.
Май ойида қашқадарёлик блогер Элмурод Одил пиллакор фермерлар ва маҳаллий давлат органлари орасидаги учрашувни тасвирга олиш ҳаракати ортидан безорилик ва органларга бўйсунмаслик учун 15 кунлик маъмурий қамоққа олишга ҳукм қилинди. У ички ишлар органлари ходимлари уни ҳибсда дўппослашганини айтди.
Июль охирларида Фарғона вилояти ички ишлар органлари танқидий чиқишлари билан танилган блогер Олимжон Ҳайдаровни товламачиликда айблаб ҳибсга олди. Кейинроқ туҳмат ва ҳақорат қилиш айблови қўшилди. 1 декабрда Ўзбекистон суди Ҳайдаровни саккиз йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиб, унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини блоклашни буюрди.
Август бошларида Тошкент суди блогер Абдуқодир Мўминовни бир неча жиноий аблов, жумладан катта миқдорда товламачилик айблови билан етти йил олти ой муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилди. Иши апелляция тартибида кўрилаётган вақтда, Мўминов ҳибсда қийноққа солинганини даъво қилди.
Блогер Отабек Сатторий гумон қилинган товламачилиги учун олти ярим йиллик камоқ жазосини ўташда давом этмоқда. Феврал ойида БМТнинг Ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш масаласи бўйича ишчи гуруҳи Сатторийни озодликка чиқариш ва унга товон тўланишига чақириб, унинг фойдасига қарор чиқарди.
Фуқаролик жамияти
Ўзбекистон ҳукумати мустақил инсон ҳуқуқлари фаолиятига тўсқинлик қилади. Адлия вазирлиги мустақил гуруҳларни, жумладан Инсон ҳуқуқлари уйи, Тошкентдаги инсон ҳуқуқлари мустақил гуриҳини кўп ҳолларда арзимаган асослар кўрсатиб рўйхатга олишни рад этишда давом этмоқда. Ҳокимият органлари 2023 йилда пайсалга солинган нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТлар) тўғрисидаги кодексни қабул қилиш учун ҳеч қандай ҳаракат қилмади, аммо унинг ўрнига улар ННТлар томонидан чет эл маблағини олиш бўйича янги низомни қабул қилди.
Бир неча шахслар Ўзбекистонга киритилмади, жумладан 5 апрелда - журналист Шаҳида Тулеганова; мартда - Исоқжон Зокиров, аввалги президент Ислом Каримов даврида Ўзбекистонни тарк этган фаол, майда - Галим Агелеув, Қозоғистонлик инсон ҳуқуқлари кузатувчиси.
Хотин-қизлар ҳуқуқлари фаоли Ирина Матвиенко аноним равишда ўлим таҳдиди ҳақидаги хабарни олгач, май ойида у Ўзбекистондан вақтинчалик чиқиб кетди. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари аҳволи бўйича БМТнинг махсус маърузачиси Мэри Лаулор ўз ҳавотирини билдириб, Ўзбекистон ҳукуматини “тезда [ва] самарали равишда ушбу ҳолатни текширишга” чақирди.
Ўзбекистон ҳукумати сиёсий тусдаги ҳукм муддатларини ўтагандан кейин 2016 ва 2019 йиллар мобайнида қамоқдан чиқарилган 50 киши, жумладан инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини ҳуқуқий реабилитация қилишни ҳамон рад этмоқда.
Дин эркинлиги
Ўзбекистон ҳукуматидиний жамоаларни рўйхатга олишни рад этиб, дин асосида қамалиб чиққанларни ўзбошимчалик билан назоратга дучор қилиб ҳам мусулмонларни талқини кенг ва мавҳум ифодаланган экстремизм айбловлари асосида таъқиб этиб диний эркинликни чеклайди. Сўнггиси Жиноят кодексининг 244-1 модда, 3-қисми билан “диний экстремистик” контентни сақлаш ёки ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун айблашни ўз ичига олади. Иеҳова гувоҳлари 2021 йилдан бери кўп марта Тошкент ва Самарқандда рўйхатдан ўтишга уринишда, ҳаммаси беҳуда. Дин эркинлигининг халқаро кузатувчи ташкилоти Форум 18 хабарига кўра, 9 апрель, пасха якшанбаси куни Қашқадарёда ички ишлар органлари баптист черковига рейд ўтказиб, бир неча ибодат қилувчиларни ҳибсга олиб дўппослаган.
Тошкент суди блогер Ҳожиакбар Носировни у видеода мусулмонлар муайян йогуртларни емасликлари керак, чунки унда қирмизи ранг берувчи модда бор, шунинг учун у ҳаром, деб “диний адоватни қўзғатувчи материални тарқатиш”да айблаб 15 кунлик маъмурий қамоққа ҳукм қилди.
Жинсий ориентация ва гендер ўзликни таниш
Эркакалар орасидаги ўзаро розилик билан бўладиган бир жинсли хатти-ҳаракат уч йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланадиган жиноий жавобгарлик белгиланган. Ички ишлар органлари гей ва бисексуал эркакларни ва трансгендер аёлларни мўлжалга олиб, уларни ўзбошимчалик билан ҳибсга олади, жиноий жавобгарликка тортади ва қамайди. Лесбиан, гей, бисексуал ва трансгендер кишилар (LGBT) давлат ва нодавлат тарафлар томонидан камситиш ва таъқибга дуч келади.
Ўзбекистон ички ишлар органлари ва судлар гей эркакларни ўзаро розилик билан бир жинсли алоқалар учун жавобгарликка тортишда мажбурий анал текширув хулосасига асосланади. Бундай текширув Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра зўравонлик ва қийноқнинг бир шакли ҳисобланади.
Аёллар ва қизлар ҳуқуқлари
Аёллар ва қизларга қарши зўравонлик, жумладан жинсий зўравонлик Ўзбекистонда кенг тарқалганлигича қолмоқда. Апрелда Ўзбекистон аёллар ва қизларга ҳуқуқлари бузилишидан кучлироқ ҳимоя қилувчи ва болалар ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган кучайтирилган чораларни киритувчи Ўзбекистон Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидани кодексларига ўзгартиш киритган янги қонунни қабул қилди. Оиладаги зўравонлик алоҳида ҳуқуқбузарлик деб белгиланди. Қонунда жинсий зўравонлик, жумладан болаларга нисбатан зўравонлик учун санкция оширилди ва тегажоғлик ва шилқимлик учун маъмурий жавобгарлик киритилди. Хотин-қизлар фаоллари қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда ёрдам берди, аммо уларнинг баъзи тавсиялари рад этилди.
Июнда ЕХҲТнинг гендер бўйича катта маслаҳатчиси Ўзбекистонда уч кунлик ташриф билан бўлди. Ўзбекистонлик расмийлар билан учрашувларда у “ҳисобдорлики кучайтириш” ва гендер асосидаги зўравонликни “содир этганларни” жазолаш заруратини таъкидлади.
Мажбурий меҳнат
Пахта йиғим-терими мустақил мониторлари кетма-кет иккинчи йил тизимли, ҳукумат жорий этган мажбурий меҳнат далилларини топмади. Айрим-айрим мажбурий меҳнат ҳолатлари ва товламачилик пахта далаларида давом этди. Мустақил касаба уюшмаларини ва ҳуқуқ гуруҳларини таъқиқлаш Ўзбекистоннинг тараққиётига ҳамон таҳдид солмоқда. Қишлоқ хўжалиги ишчилари ва фермерлар уюшиш ҳуқуқларига ва жамоат шартномлари тузишга чекловларга дуч келди.
Асосий халқаро тарафлар
Апрель ўрталарида Европа Иттифоқининг инсон ҳуқуқлари ва Марказий Осиё бўйича махсус вакиллари Имон Жилморе ва Терҳи Ҳакала, мос равишда, Ўзбекистоннинг юқори мартабали расмийлари, жумладан Президент Мирзиёев билан Тошкентда учрашдилар. Улар оммавий ахборот воситалари эркинлиги, Қорақалпоғистондаги воқеалар ва қийноқ ва оиладаги зўравонликка барҳам беришни муҳокама қилдилар.
Март ойида Ўзбекистонга ташрифдан кейин БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Волкер Тюрк “жонлар қурбон бўлганлиги учун” ҳисобдорликка чақириб Қорақалпоғистон воқеалар бўйича “кейинги ҳаракатлар”ни кўриб чиқишга чақирди. Шунингдек Тюрк бир жинсли алоқалар учун жиноий жавобгарликни бекор қилиш ва оммавий ахборот воситалари ходимларини яхшироқ ҳимоя қилишга даъват қилди.
Июнь ойида ЕИнинг Одил судлов ва ички ишлар, инсон ҳуқулари ва боғлиқ масалалар бўйича Кичик қўмитаси чет элдан маблағ олаётган НТТлар устида ҳукумат назорати кучайганлиги борасида ташвиш билдирди ва журналист, блоггер ва фаолларга қарши таъқиб ёки ҳибсга олиш бир неча ҳоларини кўтарди.
19 сентябрь куни Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден БМТ Бош Ассамблеяси ёндошларида Президент Мирзиёев билан биринчи АҚШ – Марказий Осиё президентлар саммити чоғида учрашди, аммо ҳуқуқ борасидаги ташвишларни деярли кўтармади.
2 окрябрь куни Европа Парламенти Ўзбекистон борасида президентга лавозимдаги даврни узайтиришга йўл қўядиган конституция нормаси ва Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бузилиши тўғрисида ташвиш билдирувчи қарор қабул қилди. Қарор Қорақалпоғистондаги 2022 йил июль ойидаги воқеалар муносабати билан “ҳақиқий мустақил, бетараф ва самарали текширув” ўтказишга чақирди.
8 ноябрда Ўзбекистон БМТ Инсон Ҳуқуқлари Кенгашида ўзининг тўртинчи Универсал даврий ҳисоботи билан чиқди. Давлатлар Ўзбекистон ҳуқуматига қийноққа солиш ҳолатлари жазосиз қолиши, ННТ ва журналистлар таъқибсиз ишлаши ва LGBT ҳуқуқлари қонунда ва амалиётда бузилиши билан бошқа ҳаракатлар қаторида ишлашни тавсия қилди.