Жаҳон Банки Ўзбекистоннинг мажбурий ва болалар меҳнатига алоқадор қишлоқ хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларга ярим миллиард доллар маблағ ажратяпти. Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти ва Ўзбекистон-Германия инсон ҳуқуқлари форумининг бугун тарқатган хабарида ана шу ҳақда гап боради. Келишувга биноан, Ўзбекистон ҳукумати мажбурий ва болалар меҳнатини тақиқловчи қонунларга амал қилиши талаб этилади, қонунларнинг бузилиши юзасидан ишончли далиллар бўлган тақдирда Жаҳон Банки молиялаштиришни тўхтатиши мумкин.