Хьюман Райтс Вотчнинг айтишича Қирғиз ҳукумати Ўзбекистонда ҳукумат кучлари томонидан содир этилган ҳунрезликдан қочиб қўшни давлатдан сиёсий бошпана сўраётган ўзбекларнинг мажбуран ўз мамлакатларига қайтарилишига йул қўймаслиги керак.
Хьюман Райтс Вотч Қирғиз ҳукуматини - сўзида ҳам, амалда ҳам - Ўзбек қочқинлар тақдири борасида аниқ ва мужмалсиз ахдларини баён қилишга чақиради.
БМТнинг Қочқинлар Масаласи бўйича Олий Комиссари Қирғиз ҳукумати билан яқин хамкорликда ишлаб қочқинларни чегарадан узоқроқ ва яшаш шароити яхшироқ жойга кўчириши лозим.
«Қирғизистон Ўзбек фуқароларнинг биринчи оқимини ўз мамлакат худудига киритиб туғри иш қилди,» дейди Холи Картнер, Хьюман Райтс Вотчнинг Оврўпа ва Ўрта Осиё бўлиминг бошлиғи. «Бироқ Қирғиз ҳукумати бошпана сўраб келганларнинг инсон ҳуқукларини ҳимоя қилиши керак. Агар одамлар чегарада орқага қайтарилса ёки Ўзбекистонга мажбуран жўнатилса, улар қийноққа солиниши ёки қотил этилиши мумкин.»
БМТнинг Қийноклар масаласи бўйича Маҳсус Маърузачисининг 2003 йилдаги топилмаларига кўра Ўзбекистонда қийноклар «мунтазам» равишда содир этилади.
Ўзбек харбий кучлари 13 май куни Андижондаги намойишчиларга қарата ўт очиб юзлаб одамларнинг жонига зомин бўлган, ундан кoпи эса яраланган. Бу фожеадан сўнг 500дан ортиқ Ўзбек фуқаролари Андижонда ўз уйларини тарк этиб Қирғизистондан бошпана излаганлар. Улар хозир Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида жойлашган жумлоқда сақланмокталар. Жумлоққа кириш ва чиқиш чегараланганлиги назарга олинса, бу ер қочқинлар учун қамокхонадай жойдир. Бундан ташқари жумлоқ Ўзбекистон чегарасига яқин бўлган ва хануз икки мамлакат томонидан тортишилаётган ҳудудда жойлашган.
Хабарларга кўра сешанба куни Жалолобод вилояти ҳокими жамоат йиғилиши утказиб ўзбек қочқинларининг вилоятда қолишига йўл қўймаслигини айтган; Хьюман Райтс Вотч бу борада ўта хавотир изҳор этди. «Бизнинг урфу-одатимиз бўйича сайёхларни уч кун мехмон қиламиз, ундан ошиқ эмас. Бу одамлар ўз мамлакатига бориб яшаши керак», деган хоким.
«Ҳукуматнинг муҳим бир мулозимидан чиққан бундай очик ёвузли сўзлари Қирғиз ҳукуматининг зўравонликдан қочган қочқинларнинг ҳимоялашга қилган аҳдларини шубҳа остига қўяди,» дейди Картнер.
Хьюман Райтс Вотчнинг тергов ходимлари чегарадош Қорадарё шахрида жойлашган жумлоқларга сафар қилишди. Жумлоқ Қирғиз хавфсизлик кучлари (собиқ КГБ) томонидан назорат қилинмокда ва улар қочқинларни махбуслар сифатида курмокдалар. Қочқинлар жумлоққа кириш ёки чиқиш ҳуқукига эмаслар ва мобил телефонларни ишлатишдан махрум қилинган. Бундан ташқари, Хьюман Райтс Вотч ходимларининг айтишича у ердаги шароит оғир ва яшаб булмайдиган ахволда. Масалан, 500дан ортиқ қочқинлар учун фақат 10та палатка бор, сув ва озиқ-овқат хаммага етарли эмас. Ходимлар қочқинларнинг хашорат босган донни ейишга лойиғини ажратётганини кўрган.
«Бундай абгор шароит одамларнинг хавфсизлигига таҳдид солмоқда, чунки вақт ўтиб улар ё Қирғизистонда очликдан қийналишни ёки Ўзбекистонга қайтиб хаётини ҳавф остига қуйишни танлашга мажбур бўлиб қоладилар,» дейди Картнер.
Инсон ҳуқуклари ташкилотлари бундай абгор шароит юзасидан хавотир изҳор этаркан, улар Қирғиз ҳукуматини ҳамда БМТнинг Қочқинлар Масаласи бўйича Олий Комиссариятини жумлоқни зудлик билан ҳавфсизрок жойга кўчиртиришга ундамоқдалар. Хозирги жой чегарага жуда яқин, унинг устига тортишилаётган, «кимсасиз» ердир.
«Жумлоқни иложи борича зудлик билан хавфсизрок жойга кўчириш керак,» дейди Картнер. «Халкаро ҳамжамият эса Қирғиз ҳукуматига қочқинлар ва сиёсий бошпана сўраганларнинг талабларини қондириши учун етарлича маблағ ажратиши лозим.»
Бундан ташқари Қирғиз мулозимлари сиёсий бошпана сўраганлар тўгрисида Ўзбекистон ҳукуматига маълумот, жумладан уларнинг исми-шарифлари ҳамда яшаш манзилларини берганлиги тўғрисида жиддий иддаолар янграмокда. Ўзбекистон ҳукумати бундай маълумотни бошпана сўраганларнинг Андижонда қолган қариндошларига қарши таъзиқ утказиш учун ишлатиши эҳтимолидан Хьюман Райтс Вотч хавотирда.
«Агар Қирғизистон қочқинлар тугрисидаги шахсий маъмутларини Ўзбек мулозимларига ошкор қилсалар, бу сиёсий бошпана бериш улуғ анъанасини пучга чикариб қўяди,» дейди Картнер. Хьюман Райтс Вотч Қирғиз ҳукуматини Ўзбек мулозимларининг қочқинларни қайтариш ёки экстрадиция қилиш талабларини кескин рад этишга ундайди.
Хьюман Райтс Вотч Қирғиз ҳукуматини Ўзбекистонлик бошпана излаётган шаҳсларнинг мавқеини аниқлаш вазифасини БМТнинг Қочқинлар Масаласи буйича Олий Комиссарига беришга чакиради.
1951 йил Қочқинлар борасидаги Конвенцияга аъзо булган Қирғизистон таъзиқ ва зўравонликлардан қочган қочқинлар учун ўз чегарисини очиқ тутиб уларнинг ҳар бирининг мақкеи белгилагунга қадар камида вақтинча ҳимоя билан таъминлаши шарт. Ўз мамлакатида қийнокка солиниши хавфи бор инсонларни мажбуран ватанларига қайтариш Қийнокларга Қарши Конвенцияга зид келади, Қирғизистон эса ушбу Конвенцияга аъзодир.