Утган жума ва шанба кунлари Узбекистон шаркида содир этилган оммавий намойишлардан сунг Узбекистон хукумати намойишчиларга карата яна ук очиши ва норозилик чикишида катнашганлар хамда диссидентларга карши кенгрок тайзик утказиш эхтимолидан Хьюман Райтс Вотч хавотирда

Тинч намойишлар давом этиши мумкинлигини назарга олиб, Хьюман Райтс Вотч хукуматни намойишчиларни таркатишда курол ишлатмасликка ундайди. «Куч ишлатиш асосларини халкаро хукук аник белгилаб куйган», дейди Холи Картнер. «Халк орасида тартиб урнатиш бу хукуматнинг масъулиятидир, бирок бир вактнинг узида конунга хам риоя этиши шарт».

Матбуотда таркатилган хабарларга кура, харбий кучлар жума куни Андижон шахрининг Бобур майдонида йигилган 10 мингга якин тинч намойишчиларга карата ук очган. Талофатларлар сони хали аник эмас, аммо вокеа шохидларининг тахмин килишича бир неча юз одам халок булган ва бошка минглаб шахслар яраланган, уларнинг купчилиги куролсиз булганлар.

Хукук-тартибот органлари ходимларининг курол ишлатиши борасидаги БМТнинг асосий андозаларига кура, улар уз бурчларини бажаришда куч ишлатишдан олдин барча тинч йулларни куллаши лозим. Агар конуний равишда куч ишлатишга мажбур булсалар хам, вазиятнинг жиддийлигини назарга олиб, узларини иложи борича ук узишдан тийишлари лозим. Хукук-тартибот органи ходимлари одамларга зиён ва жарохат етказишни камайтириши ва одамларнинг хаётини устун куйиб, уларни саклаб колиши керак.

Шанба куни Тошкентда Узбекистон президенти Ислом Каримов матбуот анжуманида сузга чикиб можарода «террористларни» ва тинч йул билан Исломий давлат куришни узига максад килиб куйган Хизб-ут-Тахрир гурухини айблади. Ушбу баёноти бизда хавотир уйготади – Узбекистон хукумати бир неча йиллардан бери тинч диндор норози гурухлар, сиёсий мухолифатчилар ва инсон хукуклари фаолларини «исломий экстремистлар» деб тамгалаб уларга тайзик утказишни давом эттиришидан биз хавотирдамиз.

«Хукумат терроризмга карши урушни пеш килиб тинч намойишчиларни укка тутишни оклаб булмайди» дейди Холли Картнер, Хьюман Райтс Вотч ташкилотининг Оврупа ва Урта Осиё булимининг бошлиги. «Бунинг терроризмга дахли йук. Одамлар кашшоклик ва адолатсизликка карши фикрларини билдирмокчи эдилар.»

Матбуот хабарларига кура, намойишчилар эркинлик ва адолатни таъминлашни хамда иктисодий кийинчикларга чек куйилишини талаб килишган. Айтилишича, 23 махаллий тадбиркорларнинг махкамага тортилишига карши норозиликка йигилган намойиш оммавий намойишга айланган.

Хабарларга кура, жума куни эрталаб бир гурух куролланган шахслар Андижон камокхонасига бостириб кириб 23 судланувчини ва 2000га якин бошка махбусларни озод этганлар. Куролланган шахслар сунг шахар хокимиятини кулга олганлар. Хукуматнинг айтишича, 10 нафар аскар отиб улдирилган, бирок улар кандай халок булганини батафсил ёритилмаган. Жума куни харбийлар намойишчиларни укка тутганидан сунг намойишчилар таркалиб кетишди, бирок эртаси куни яна тупландилар.

23 махаллий тадбиркорлар кичик диний гурухга аъзо булганликлари учун «диний экстремизмда» айбланганлар. Айтишларича, айбланувчиларнинг баъзилари Акромия деб номланган исломий гурухга аъзо булганлар. Гурухнинг номи унинг асосчиси Акром Йулдошевнинг исмидан келиб чиккан. Андижонлик Йулдошев 1999 йили конситуциявий тузумга тажовуз килишда айбланиб 17 йил камок жазосига хукм этилган. Акромия уз тарафдорларини Ислом конунлари буйича яшашга ва ночор мусулмонларга хайрихох булишига ундайди.

Андижондаги юзлаб оилалар айбланувчиларга тегишли булган ширкатларда ишлаган. 10 Май куни 700дан 1000га кадар тарафдорлар шахар махкамаси биноси олдида уларнинг озод этилишини талаб килиб тинч норозилик намойишини утказишган. Жума куни минглаб бошка одамлар хукуматга уз норозиликларини билдириш учун шахар майдонига йигилган.

Узбекистон хукумати ахолининг сиёсатга тинч йуллар билан катнашишига ёки норозиликларини курсатишга тулик чекловлар куйган. Мамлакатда мустакил матбуот йук, хукумат мухолифат партияларини руйхатга олишдан бош тортган ва фукаролик жамиятлари хамда нодавлат ташкилотлар фаолияти чегараланган.

Узбекистон хукумати Андижондан барча журналистларни мажбуран чикариб юборишга карор килиб, махаллий оммавий ахборот воситаларига Андижондаги вокеаларни ёритишни ман этганлиги тугрисидаги хабарлар Хьюман Райтс Вотчни ута хавотирга солмокда.